Записаться на консультацию онлайн

Текущий month ye@r day *

Оставьте отзыв и оцените врача

Вы не указали имя

Вы не указали email

Вы не написали комментарий

Ваша заявка отправлена!

Записаться на прием

Ваша заявка отправлена!

«Юрак жамоаси» AMERICAN HOSPITAL клиникасида ҳамкорлик чегараларини кенгайтирмоқда!

«Юрак жамоаси» AMERICAN HOSPITAL клиникасида ҳамкорлик чегараларини кенгайтирмоқда!

 «Юрак жамоаси» ҳамкорлик чегараларини кенгайтирмоқда!

 
2020 йил 21 май куни жамоамизнинг бир гуруҳ жарроҳлари ва бизнинг қадрли ҳамкасбимиз Махмуд Аббосов Қарши шаҳри томон сафарга чиқишди. 
 
У ерда бизни Республикамизнинг ҳозирги кундаги энг нуфузли кардиология маркази қарши олди. Шифохона биз кутгандан ҳам аъло даражада экан. Тан олиб айтиш керакки, шифохона замон талабларига тўлақонли жавоб берадиган тиббий ускуналар билан жиҳозланган ва беморларга малакали кардиологик ёрдамнинг барча турларини кўрсата олади.
Республика кардиология марказининг Қарши филиали директори  Фозилов Хуршид Ғайратович ҳамда интервенцион аритмологи Қўзиев Фарҳод билан ҳамкорликда юрак аритмияси бор 3 нафар беморга радиочастотали аблация муолажаси ўтказилди.
“Юрак Жамоаси” кардиомарказ маъмуриятига ва шахсан директор Фозилов Хуршид Ғайратовичга марказдаги илиқ қабул ва салқин ҳаво (Қаршининг жазирамасида айни муддао) учун миннатдорлик билдиради.